Яман ҳужумати БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси вакилини «персона нон грата» — мамлакатда бўлиши исталмаган шахс деб эълон қилди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бунга олий комиссарнинг мамлакат ҳақида айтган «ноҳақ» фикрлари сабаб бўлган.
Яман ҳукумати БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси Ямандаги гуманитар вазият, хусийлар ва собиқ президент Али Абдалла Салоҳнинг тарафдорлари содир этаётган жиноятлар тўғрисида «ноҳақ» баёнотларни бергани учун шундай қарорга келган.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг Женевадаги офисини бошқарманинг Ямандаги вакили профессионал ва объектив эмаслиги, шу сабабли эндиликда «персона нон грата» ҳисобланиши ҳақида огоҳлантириб қўйди.
Изоҳ (0)