Исёнчи хусийларга қарши курашаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция вакили Эроннинг айбловларига изоҳ берди, деб хабар қилади «Газета.ru».
Коалиция вакилининг таъкидлашича, исёнчилар ҳарбий операциялар учун Сано шаҳридаги ташлаб кетилган элчихоналардан фойдаланади. Яман пойтахти марказига авиазарбалар беришдан мақсад хусийларнинг ҳарбий техникаларини йўқ қилишдан иборат.
Олдинроқ Теҳрон Ар-Риёдни Санодаги элчихонасини бомбардимон қилишда айблаган эди. Бу ҳодиса натижасида дипломатик ваколатхонанинг бир нечта қўриқчилари жароҳат олди.
Изоҳ (0)