• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистон — Яман: ўйиндан олдинги ҳолат таҳлили

    Бугун, 17 ноябрь, Тошкент вақти билан соат 20:30 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати — 2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида сафарда Яманга қарши майдонга тушади. Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати ўйиндан олдинги ҳолатни таҳлил қилди.

    Фото: Ўзбекистон футбол федерацияси

    Фото: Ўзбекистон футбол федерацияси

    H гуруҳида ўйиндан аввалги ҳолат

    Жаҳон чемпионати —2018 саралашининнг иккинчи босқичи, 8-тур ўйинлари олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси H гуруҳида энг кам очко йўқотган жамоа бўлиб турибди. КХДР терма жамоаси эса Ўзбекистондан бир ўйин кўп ўтказган ва тўплаган очколари сони ҳам биттага кўп — 13 та. Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳда иккинчи поғонани банд этиб турибди. Ушбу ўйин гуруҳнинг энг кўп ва энг кам гол ураётган жамоаларининг ўзаро тўқнашувидир. Тўплар нисбатида энг яхши кўрсаткич айнан Самвел Бабаян бошчилигидан жамоа томонидан қайд этилган. Ўтказилган 5 ўйинда Ўзбекистон 15 бора рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган ва ўз дарвозасидан 6 бор тўп олиб чиққан.

    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ушбу турдаги рақиби — Яман эса шу вақтга қадар 6 ўйин ўтказиб, фақатгина бир ғалабага эришган ва қолган барча ўйинларда мағлуб бўлган. Гуруҳда улар сўнгги — 5-ўринни эгаллаб турибди. Ўзининг ягона ғалабасини Ал-Сунайни жамоаси аввалги турда сафарда Филиппинга қарши ўйинда қўлга киритди. Ушбу учрашувда яманликлари 1:0 ҳисобида зафар қучган. Бу уларнинг ушбу саралаш босқичида киритган ягона голи бўлиб турибди. Улар ўтказиб юборган голлар сони эса — 10 та.

    Ўзаро ўйинлар

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида ҳали бирор марта Яман терма жамоасидан мағлуб бўлмаган ва бирор бора ҳам дуранг қайд этмаган. Жамоалар жами 3 бора тўқнаш келган бўлиб, барчасида Ўзбекистон ғалаба қозонган. Ўзаро ўйинларда ўзбекистонликлар 7 бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, фақатгина бир марта гол ўтказиб юборган.

    ЖЧ — 2018 саралаш учрашувидан олдинги фикрлар

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян: «Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоасини қийин учрашув кутиб турибди. Ушбу рақиб Тошкетдаги ўйинда бизга жуда яхши қаршилик қилганди. Шунингдек, бу жамоа сўнгги турда Филиппинни сафарда мағлуб этди. Бу ўйинга биз жиддий тайёргарлик кўрдик. Чунки ушбу босқичда осон таслим этиладиган рақиб йўқ. Барча жамоалар ҳар бир ўйинга жиддий эътибор қаратяпти. Шу қаторда биз ҳам. Бўлажак учрашувда ҳам ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилишга интиламиз ва керакли натижани қўлга киритамиз, деган умиддаман. Барча футболчилар ўйинга тайёр. Таркибимиз оптимал кўринишда. Эртанги ўйинда ғалаба қозониш имкониятига келадиган бўлсак, устунлик биз томонда. Бироқ бу билан Яман терма жамоасини камситиш ниятим йўқ. Уларда бир нечта кучли футболчилар бор. Айниқса дарвозабонни алоҳида кўрсатган бўлардим. У жуда ишончли посбон ва сўзсиз ўз жамоасининг ярмидир».

    Яман терма жамоаси бош мураббийи Амин ал-Сунайни: «Ўйин оғир кечади. Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа. Аммо, биз ҳам ўз навбатида ўйинимизни яхшилаб боряпмиз. Сўнгги турдаги Филиппин устидан қозонилган ғалаба ҳам бу гапларнинг исботи. Биз мана шу кўтаринки ҳолатимиздан эратага ҳам тўғри фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, тушуниб турибмизки, эртага бизга қийин бўлади. Барчангиз Ямандаги вазиятни яхши биласиз. Мамлакат оғир кунларни бошдан кечираётганига қарамай, биз имкон қадар эътиборимизни ўйинга қаратишга уриняпмиз. Кечроқ бўлса-да, илк ғалабага эришдик. Олдимизда ҳозир Ўзбекистон ҳамда Баҳрайнга қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди. Нима бўлганда ҳам қолган учрашувларда ҳам яхши ўйин намойиш қилишга ва имкон қадар яхшироқ натижа қайд этишга интиламиз».

    Эслатиб ўтамиз, учрашув Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги «Ал-Арабий» стадионида бўлиб ўтади.

    17.11.2015, 12:58   Изоҳ (0)   5163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ирландия президенти Босния билан ўйиндан сўнг футболчилар билан селфига тушди

    17.11.2015, 12:50

    Рамос, Иско ва Марсело «Барселона»га қарши ўйин олдидан умумий гуруҳ билан шуғулланди

    17.11.2015, 11:55

    Футбол бўйича Ирландия термаси Евро—2016 га йўл олди

    17.11.2015, 11:22

    Месси «Реал»га қарши ўйин олдидан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди

    17.11.2015, 10:01

    Равшан Эрматов Олий суд вакилларига қарши тўп сурди (фото)

    17.11.2015, 09:45

    Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Беларусни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

    17.11.2015, 08:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.