Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси Тошкентдаги «Жар» стадионида 16 ноябрь, душанба куни Беларусь U-19 терма жамоасига қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди, дея хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.
Дастлабки учрашувда Жасур Абдураимов қўл остидаги Ўзбекистон термаси 1:0 ҳисобидаги ғалаба қозонганди. Иккинчи учрашув ҳам ўзбекистонликлар ғалабаси билан якун топди. Бу сафар Ўзбекистон рақибини 3:1 ҳисобида енгди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Беҳзод Ғанижонов ҳамда Достон Ибрагимов рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол қилган бўлса, иккинчи таймда захирадан майдонга тушган Суҳроб Нуруллаев учинчи голга муаллифлик қилди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2016 йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)