Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га қарши кечадиган класико баҳсига тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар қилади «Uff.uz».
Мадридликлар таркибига Серхио Рамос, Марсело ва Иско қайтган. Уларнинг барчаси умумий гуруҳда ҳеч қандай чекловсиз машғулот ўтамоқда.
Рамос ва Марсело «Барселона»га қарши ўйнаши кутилмоқда. Аммо Исконинг майдонга тушиши сўроқ остида.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги ўйин 21 ноябрь куни Мадридда бўлиб ўтади.
Аввалроқ «Барселона» сафида жароҳатидан тикланаётган Месси, Ракитич ва Тер Штеген умумий гуруҳда шуғулланаётгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)