Евро—2016 саралаши, плей-офф босқичининг жавоб ўйинида Ирландия терма жамоаси Босния ва Герцеговина термаси устидан 2:0 ҳисобида устун келди ва Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди, деб хабар қилади «Uff.uz».
Ўйинда Уолтерс дублга эришди. Шу тариқа, ирландлар Францияда ўтказиладиган қитъа биринчилигига йўл олган 22-жамоага айланди.
Айтиш жоизки, Ирландия термаси Европа чемпионатида учинчи бор иштирок этади. Жамоа 1988 ва 2012 йилларда ҳам финал босқичида ўйнаган эди.
Бугун, 17 ноябрь куни яна икки йўлланма соҳиби аниқланади. Дания термаси Швеция билан, Словения эса Украина терма жамоаси билан ўзаро беллашади.
Евро—2016 саралаши. Жавоб ўйини
Ирландия – Босния ва Герцеговина 2:0 (1:0)Голлар: 1:0 – 24, пенальти Уолтерс, 2:0 – 70 Уолтерс.Дастлабки ўйин: 1:1
Изоҳ (0)