Ирландия президенти Майкл Хиггинс мамлакат терма жамоасининг Босния ва Герцеговина билан ғалабали ўйинидан сўнг, футболчилар кийиниш хонасига кирди, дея хабар бермоқда «Чемпионат».
Президент ўйинчилар билан селфига тушди. Уни «Сток Сити» ҳужумчиси Жонатан Уолтерс ўз Twitter’ига жойлади.
Ирландия термаси Уолтерснинг дубли шарофати билан рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2016 йилги Европа чемпионатининг финал босқичига чиқди.
Изоҳ (0)