Осиёнинг беш карра, Ўзбекистоннинг тўққиз карра энг яхши футбол ҳаками деб топилган ФИФА рефериси Равшан Эрматов 14 ноябрь куни Олий суд вакилларига қарши тўп сурди. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, футбол ҳакамлари ва Олий суд ходимлари ўртасида кичик футбол мусобақаси ташкил этилган. Унда, Эрматовдан ташқари, Осиёнинг 2012 йилги энг яхши қанот ҳаками Абдуҳамидулло Расулов, қитъанинг футзал бўйича энг яхши ҳакамларидан бири Шуҳрат Пўлатов ҳам қатнашган.
Мусобақада «Championat.asia» лойиҳаси ходимларидан иборат жамоа ҳам иштирок этган.
Изоҳ (0)