«Барселона» клуби Испания чемпионатидан ўрин олган «Реал»га қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди. Ушбу машғулотда жароҳатидан тикланаётган Лионель Месси, Иван Ракитич ва Марк-Андре Тер Штеген умумий гуруҳда шуғулланди, деб хабар беради «Uff.uz».
Ракитич 4 ноябрдан бери умумий гуруҳда шуғулланмаётганди. Месси бўлса сентябрнинг охирида тиззасидан жароҳат олган эди. Олдинроқ Мессининг «Реал»га қарши 30 дақиқа ўйнай олиши маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги ўйин 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)