АҚШ президенти Барак Обама Facebook’да шахсий саҳифасини очганидан сўнг бир кеча-кундуз ичидаёқ ўнлаб мингта изоҳлар йиғди, деб ёзади TJournal. Нашр айнан россияликлар Обаманинг саҳифасида қандай изоҳлар қолдирганини таҳлил қилди.
Рус тилидаги изоҳлар орасида дўстона хусусият касб этганлари ҳам учради, бироқ ёзувларнинг катта қисми салбий маънога эга бўлди.
Ирқчилик хусусиятига эга ҳақоратлар, танқидлар, ҳазиломуз эълонлар ва таклифлар, шунингдек, турли айбловлар Обамага қарата айтилди. Хусусан, АҚШ президентини цивилизацияни вайрон этиш ва террорчиларга ҳомийлик қилишда айблашди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Барак Обама 9 ноябрь, душанба куни Facebook ижтимоий тармоғида шахсий саҳифасига эга бўлди. Обама америкаликлар унинг саҳифасидан АҚШ олдида турган муҳим масалаларни муҳокама этишда фойдаланишига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)