Қирғизистон вакиласи Тансулув Умурзоқова Болгариядаги супермоделлар танловида бош совринни қўлга киритди, дея хабар бермоқда Sputnik.
Super Model Universe 2015 танлови 3—7 ноябрь кунлари Болгария пойтахти Софияда 18—25 ёшли йигит ва қизлар орасида бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан келган 30 дан зиёд киши қатнашди. Эркаклар орасида бош соврин Малта вакилига насиб этди.
Қизлар орасида Гран-при ва «Коинот супермодели» унвони Қирғизистон вакиласига топширилган бўлса, 1- ва 2-ўринларни россиялик қизлар қўлга киритди. Исроил вакиласи 3- ва Беларусь вакиласи 4-ўринга муносиб деб топилди.
Изоҳ (0)