Reuters агентлиги Газпромбанк бошқаруви раиси Андрей Акимов билан суҳбат ёзиб олингани ва чоп этилган мақолада хатога йўл қўйилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Жаноб Акимовнинг Reuters агентлиги билан суҳбати ёзиб олинган. Унинг айтганларини биз томонимиздан ёрилитишида ҳеч қандай янглишиш бўлмаган, деб ҳисоблаймиз», — дея таъкидлаган Reuters вакили.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Газпромбанк бошқаруви раиси Андрей Акимов унинг номидан эълон қилган Катерина Тихонова Россия президенти Владимир Путиннинг қизи эканлиги ҳақидаги маълумотни рад этган, агентлик у айтган сўзларни бузиб талқин этганини даъво қилганди.
Изоҳ (0)