Суриянинг Латакия шаҳрида содир этилган икки портлаш оқибатида 23 киши ҳалок бўлди ва 40 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Мамлакатнинг давлат агентлиги — SANA портлашда 22 киши қурбон бўлиб, 62 киши яралангани ҳақида маълум қилган. Агентлик манбаларига кўра, Латакияда Сурия ҳукумат кучларига қарши курашаётган жангарилар томонидан ишга солинган ракеталар портлаган.
Эслатиб ўтамиз, Латакияда Россия авиацияси томонидан фойдаланиладиган ҳарбий-ҳаво базаси жойлашган.
Изоҳ (0)