Петербургнинг «Россия» авиакомпанияси Санкт-Петербург ва Ўзбекистоннинг икки шаҳри ўртасидаги қатнов йўналишларини мустақил равишда чақириб олди. Бу ҳақда UzDaily хабар беради.
Маълумотларга қараганда, 2015—2016 йилларнинг куз-қишки жадвалига кўра, Россиянинг авиаташувчиси Пулководан Наманган ва Қаршига парвозни амалга оширмайди.
Таъкидлаш жоизки, «Россия» авиакомпанияси Наманган ва Қаршига ҳафтасига биттадан рейсни амалга ошириш ҳуқуқига эга эди. Рейсларнинг бекор қилинишига сабаб Осиё йўналиши бўйича талабнинг қисқарганлиги бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)