Ўзбекистон Қозоғистоннинг Ерни масофадан туриб зондлаш сунъий йўлдошларидан космик суратларни сотиб олишга қизиқиш билдирди, дея хабар бермоқда «Новости-Казахстан».
Тошкентдаги «Ўзбекистон — Қозоғистон: савдо миссияси» бизнес-форумида «Казкосмос» мутахассислари иштирокчиларга Қозоғистоннинг Ерни масофадан туриб зондлаш бўйича KazEOSat-1 ва KazEOSat-2 космик қурилмаларининг Ўзбекистон ҳудудидаги имкониятларини намойиш этди.
Ҳамкорлик тўғрисидаги тегишли битим 27 ноябрь куни Остонада бўлиб ўтадиган «Қозоғистонда коинот кунлари — 2015» III халқаро семинарида имзоланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)