Американинг United Airlines авиакомпанияси раҳбари тергов туфайли истеъфога чиқди
Дунёдаги энг йирик авиакомпаниялардан бири — АҚШнинг United Airlines компанияси раҳбари Жефф Смисек олиб борилаётган ички терговлар туфайли истеъфога чиқди, дея хабар бермоқда «ТАСС» авиаташувчининг расмий вакилларига таяниб.
Қандай қонунбузарликлар ҳақида гап бораётганига аниқлик киритилмади. Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатлари ҳаво ва денгиз портларини бошқариш ишига алоқадор тергов туфайли икки вице-президент ҳам лавозимини тарк этган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар