Чеченистонлик 60 нафар чет тили ўқитувчилари Teacher Training Courses тил дастури доирасида инглиз тили бўйича малакаларини оширди. Бу ҳақда «АиФ» хабар бермоқда.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг кўрсатмасига мувофиқ, республика Фан ва таълим вазирлиги «Нутқ», «Ўқиш, ёзма нутқ», «Луғат захираси», «Грамматика» ва бошқа шу каби йўналишлар бўйича чечен педагоглари учун икки ҳафталик ўқувни ташкил этди.
Қайд этишларича, 2020 йилга бориб мактабларда чет тилидан имтиҳон олиш мажбурий тартибда амалга оширилади, шу сабабдан чет тили ўқитувчиларининг малака ва кўникмаларини ошириб бориш Чеченистон Фан ва таълим вазирлигининг асосий фаолият йўналишларидан бири бўлиб турибди.