АҚШда Канзасдаги яҳудийлар марказида уч кишини ўлдирган Ку-клукс-клан собиқ аъзоси Фрейзер Кросс ўлим жазосига маҳкум этилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
74 ёшли Миллер қурбонларини сочма ўқли ов милтиғидан отган. Қотил улар билан таниш бўлмаган ва ҳамтовоқларисиз ҳаракат қилган. Аввалроқ эшитувлар чоғида эркак «яҳудийларни ўлдирмоқчи бўлгани учун» ўт очганини айтган эди.
Миллер бир пайтлар Ку-клукс-кланнинг Шимолий Каролинадаги ҳудудий бўлинмасини бошқарган.