Франция ва Россиянинг бир гуруҳ олимлари Сибирдаги абадий муз ерларда гигант вируснинг янги турини аниқлади, унга Mollivirus sibericum деб ном берилди, дея хабар қилади «ТАСС».
Вирус россиялик мутахассислар томонидан Сибир шимоли-шарқидаги тупроқ намунасидан топилди. Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, вирус музлаган ҳолатда ер қатламида 30 минг йил давомида сақланган.
Топилма ҳажмига кўра гигант вируслар турига киритилди. Mollivirus sibericum 0,6 микрон узунликка эга бўлиб, кўпчилик оддий вируслардан фарқли равишда, бактерияга ўхшайди ва оддий оптик микроскопда кўринади.
Вирусда бутун ДНК намуналари сақланган бўлиб, олимлар уни бироз вақтга жонлантиришга муваффақ бўлди. Тадқиқотчилар бир нечта вирус бўлакчалари таъсирчан организмга тушиб қолса, потенциал патоген вирус қайта жонланиши учун шароит юзага келишини таъкидлади.