Туркиянинг Анталия шаҳридаги Белдиби туманида катер кетидан парашютда учиш машғулоти россиялик сайёҳлар учун фожиали якунланди, дея хабар бермоқда «Vesti.ru».
Катерга боғланган парашютда парвоз қилиш чоғида икки нафар россиялик сайёҳ — эр-хотинлар ҳалокатга учради. Аёл олган шикастланишлари туфайли воқеа жойида оламдан кўз юмди, эркак умуртқа синиши билан касалхонага ётқизилди. Унинг аҳволини шифокорлар оғир деб баҳоламоқда.
Сайёҳларнинг ҳар бири 15 минг долларга суғурта қилинган бўлган, иккала ҳолат ҳам суғуртага оид деб тан олинди.