Россияда 2015 йилнинг биринчи ярмида кун кечириш учун зарур миқдордан камроқ даромадга эга аҳоли сони 21,7 миллион кишини ташкил этди, бу мамлакат умумий аҳолисининг 15,1 фоизи демакдир. Бу ҳақда Россия давлат статистикаси федерал хизматига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Шу тариқа, қашшоқликда яшовчи аҳоли сони 2,8 миллион киши ёки 14,8 фоизга ўсган.
Тирикчилик учун зарур маблағ ҳажми 2015 йилнинг иккинчи чорагида бутун Россия учун ойига ўртача 10 017 рублни, меҳнатга лаёқатли аҳоли учун 10 792 рубль, пенсионерлар учун 8210 рубль, болалар учун 9806 рублни ташкил этди.