Канаданинг ғарбий провинцияси — Альбертада 21 август, жума куни кутилмаганда биринчи қор ёғди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Миллий метеорология хизматига таяниб. Қор тушиши провинциянинг энг йирик мегаполиси — Калгари яқинидаги тоғли ҳудудда кузатилган.
Қор кўринишидаги ёғингарчиликка музли фронт сабаб бўлди, тоғларда ҳақиқий қиш об-ҳавоси сезилди.
Қор кундуз куни бошланиб, кечгача ёғди ва баъзи жойларда ёғингарчилик миқдори 18 миллиметрга етди. Шу билан бирга, ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 20 даражадан 2—5 даражагача кескин равишда тушиб кетди.
Изоҳ (0)