Германия федерал разведка хизмати (BND) ўз агентларининг шартли номларидан воз кечишни режалаштирмоқда. «Коммерсант.ru»нинг ёзишича, хизматнинг қарийб 6,5 минг ходими BND’ни ўз иш жойи сифатида расман кўрсатиши мумкин бўлади.
Мазкур ўзгаришлар BND фаолиятини янада шаффофлаштиришга қаратилган ташаббус билан боғлиқ бўлиб, махсус хизмат раҳбари Герхард Шиндлер томонидан имзоланган ҳужжатда қайд этилишича, бу BND’нинг «қаерда ўзини очиқлаши мумкин бўлса, ўша ерда очилишига» ёрдам беради.
Spiegel’нинг ёзишича, «ионосфералар институти» каби ўйлаб топилган номлар остида фаолият юритган BND’нинг чет элдаги бўлинмалари 2014 йилдан бошлаб тўғридан-тўғри Германия разведкасининг идораси деб атала бошланганди.
Изоҳ (0)