Сомалининг Кисмайо шаҳридаги ҳарбий машғулот лагерида бомба ўрнатилган машинанинг портлатилиши натижасида 10 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, теракт учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олган.
Маълумот учун, «Аш-Шабоб» («Ёш мужоҳидлар ҳаракати») Сомали ҳудудида 2004 йили Ислом судлари иттифоқининг қуролланган қаноти сифатида ташкил этилган бўлиб, 2008 йилдан бери мунтазам равишда террорчилик ҳаракатларини содир этиб келади.
Изоҳ (0)