Марказий Африка Республикаси (МАР)да насронийларнинг мусулмонлар билан тўқнашувлари оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, тўқнашувлар бир ўсмир мусулмон насронийлар гуруҳи томонидан ўлдирилганидан сўнг бошланиб кетган. Бунга жавобан мусулмонлар насронийларга ҳужум қилган.
Аввалроқ, 2013 йили мамлакат насронийлари ва мусулмонларининг қуролли гуруҳлари ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)