Эрон 500 километр масофадаги нишонни ура оладиган янги ракета тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда «Gazeta.kz» хабар бермоқда.
Эрон Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, қурол синовлардан муваффақиятли ўтган ва тез орада оммавий равишда ишлаб чиқаришга қўйилиши мумкин.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ҳозирги кунда Эронда ракеталар ишлаб чиқаришнинг ривожланган тизими мавжуд.
Эроннинг қўшнилари, айниқса Исроил ва Саудия Арабистони, Теҳроннинг ҳарбий қудратидан хавотирда эканлигини бир неча бор билдирганди.
Изоҳ (0)