БМТ бош котиби Пан Ги Мун 23 август, якшанба куни бўлиб ўтадиган музокаралар чоғида Шимолий ва Жанубий Корея муроса йўлини танлашларига умид билдирди. У икки томонни ҳам мулоқотга имкон қолдирмайдиган ҳаракатлардан тийилишга чақирди. Бу ҳақда «RBK» хабар бермоқда.
22 август, шанба куни бўлиб ўтган КХДР ва Жанубий Корея вакиллари ўртасидаги музокараларда можарога барҳам бериш тўғрисида бир тўхтамга келинмади. Шу боис уларни 23 август, якшанба куни давом эттиришга қарор қилинди.
Изоҳ (0)