Тунисда фавқулодда вазият икки ойга узайтирилди, деб хабар беради «Корреспондент.net» мамлакат президентининг матбуот хизмати маълумотига асосланиб.
Президент бош вазир ва қонун чиқарувчи органлар билан маслаҳатдан сўнг, 3 августдан бошлаб фавқулодда вазиятни яна икки ойга узайтиришга қарор қилди.
Туниснинг Сус шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатидан сўнг, 4 июль кунидан мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилган эди.
Изоҳ (0)