Финляндия ташқи сиёсий идораси АҚШдан санкция рўйхатига финляндиялик фуқароларни киритиш қарорини изоҳлаб беришни кутмоқда, деб ёзади Meduza Финляндия ТИВ ҳуқуқшунослик департаменти директори Пайви Каукорантага таяниб.
«Биз ушбу масала бўйича Америка томони билан алоқада бўлиб турибмиз», — деди у.
АҚШ молия вазирлиги 30 июль куни Россия билан боғлиқ кенгайтирилган санкция рўйхатини эълон қилди. Унга Финляндия ва Россия фуқаролигига эга бўлган бизнесмен Роман Ротенберг ҳамда финляндиялик яна бир бизнесмен Кай Паананен, шунингдек, бир қатор Финляндия компаниялари киритилди.
Изоҳ (0)