Жанубий Кореяда MERS коронавируси билан касалланиб вафот этганлар сони тўққиз кишига етди, деб хабар беради «Интерфакс» маълумотларига таяниб «Knews.kg». Ушбу вирусни яна 13 киши юқтириб олгани аниқланди, шу тариқа касалланганларнинг умумий сони 108 кишига етди.
Ҳукумат томонидан вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида тезкор чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 1,9 минг ўқув муассасалари ва боғчалар ёпиб қўйилди, юзлаб оммавий тадбирлар бекор қилинди, аниқланган вирус ташувчилар билан алоқада бўлганлар ҳозирда карантинда сақланмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга қараганда, Саудия Арабистонидан тарқала бошлаган ушбу хавфли вирусни юқтириб олганлар сони дунё бўйича 1224 кишига етди, касалланганларнинг 446 нафари вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея президенти Пак Кин Хэ MERS коронавируси билан касалланиш авж олгани сабабли ўзининг АҚШга режалаштирган ташрифини бекор қилди.
Изоҳ (0)