«Луганск халқ республикаси» вакили Владислав Дейнего айирмачилар томонидан ишлаб чиқилган, Украина конституциясига киритиладиган тузатишлар лойиҳасида Қрим Украинанинг бир қисми сифатида келтирилиши сабабини тушунтириб берди, деб ёзади Meduza.
Дейнего сўзларига кўра, ДХР ва ЛХР Минск келишувларига мувофиқ равишда Донбасснинг алоҳида туманлари мақоми ҳақида таклиф тайёрлади ва Қрим масаласига умуман тегмади, чунки у уларнинг ҳуқуқи доирасига кирмайди.
Украина конституциясининг 122-моддасида «Украина маъмурий-ҳудудий тузилиши тизимини Қрим Автоном Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳар туманлари, қишлоқлар ташкил қилади», — дейилади.
Ушбу модданинг айирмачилар томонидан таклиф этилган версияси эса қуйидагича: «Украина маъмурий-ҳудудий тузилиши тизимини Қрим Автоном Республикаси, Донецк ва Луганск вилоятларининг махсус мақомга эга алоҳида туманлари, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳар туманлари, қишлоқлар ташкил қилади».
Изоҳ (0)