Жанубий Корея президенти Пак Кин Хэ кейинги ҳафта АҚШга қиладиган ташрифини қолдирди, бунга Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) коронавируси билан касалланиш авж олгани сабаб бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
10 июнь, чоршанба куни яна 13 киши вирусни юқтириб олгани маълум бўлди, шу тариқа Жанубий Кореяда касалланганларнинг умумий сони 108 кишига етди, қурбон бўлганлар — 9 киши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, шу пайтгача қайд этилган касалликни юқтириб олиш ҳолатлари шифохоналарда илк касалланганларни изоляция қилиш бўйича чора-тадбирлар ўз вақтида кўрилмагани сабабли содир бўлган.
Изоҳ (0)