Миср махсус хизмати АҚШнинг Қоҳирадаги элчихонаси ходимини террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб, ҳибсга олди. Бу ҳақда Daily News Egypt хабар қилмоқда.
42 ёшли Миср фуқароси Аҳмад Али 7 июнь, якшанба куни террорчилик гуруҳи иштирокчиси деган айб билан қўлга олинган.
Ҳибсга олинган шахс элчихонанинг қўриқлаш хизматида ишлагани маълум. Элчихона вакили суд иши бўйича Миср ҳукумати билан доимий алоқада бўлиб турганини маълум қилди.
Ҳукумат Алини «Хелуан бригадаси» гуруҳига етакчилик қилишда ва 13 та ҳужум уюштиришда айбламоқда.
Изоҳ (0)