Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғлу Украина ўз халқи хавфсизлигини таъминлай олиши учун уни қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
НАТОга аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари саммитининг Белек шаҳрида бўлиб ўтган мажлисида сўзга чиққан Давутўғлу, «ёрдам қўлини чўзиш вақтида айниқса қрим-татар халқининг қийинчиликларини ҳам ёддан чиқармаслик кераклигини» таъкидлади.
У, шунингдек, Қримнинг Россия томонидан қўшиб олинишини «ноқонуний ва мутлақо чидаб бўлмас ҳолат» деб атади. «Биз учун қрим-татарлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ва уларнинг қамалда қолиб кетмаслигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга», - деди Туркия бош вазири.
Изоҳ (0)