Покистоннинг Карачи шаҳрида автобус ўққа тутилиши натижасида 41 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.
Ҳужум Сафура Гот туманида содир бўлди. Номаълум жангарилар исмоилийларнинг «Ал Азҳар Траст» хайрия ташкилоти автобусига қарата ўт очди.
Хабарларга кўра, қурбонлар орасида 16 киши аёллардир. Ўнлаб кишилар яраланди, уларнинг 20 нафари оғир аҳволда. Жароҳатланганларнинг аниқ сони ошкор этилмаяпти, уларнинг барчаси касалхонага етказилган.
Исмоилийлар шиаларнинг бир тармоғидир. Ушбу мазҳаб вакиллари асосан Покистон шимоли ва Тожикистонда яшайди.
Изоҳ (0)