Олимлар ич терлама эпидемияси Африка ва Осиёда тарқалаётганини аниқлади, деб хабар қилади The Guardian.
Янги инфекция қўзғатувчи штамм (H58) кўплаб антибиотикларга чидамли. У шифокорлар тўхтатиб қолишни ўрганиб бўлган бактерияларни сўнгги йилларда сиқиб чиқармоқда. Nature Genetics журналида тадқиқотлар натижаси чоп этилди.
Тадқиқотчиларнинг халқаро коллективи ич терлама касаллигини қўзғатувчи 1832 хил бактериялар ДНКсини таҳлил қилди. Микроорганизмларнинг деярли ярми антибиотикларга чидамли H58 штаммига тегишли бўлиб чиқди.
«Ич терлама илгари Осиё касаллиги ҳисобланарди. Унинг Африкада осон тарқалиши эпидемиологиянинг оёғини осмондан қилиб юборди. Энди бу махлуқ янги минтақаларда пайдо бўлиши мумкин ва унинг устун томони бор, антибиотиклар унинг рақибларининг катта қисмини йўқ қилган», — деди тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири Гордон Дуган.
Ич терламани Salmonella typhi бактерияси келтириб чиқаради. Бу касаллик билан ҳар йили 22 миллион одам оғрийди. Улардан тахминан 200 минг нафари ҳаётдан кўз юмади. Касаллик қўзғатувчи бактериялар сув ва овқат орқали ўтади.
Ҳозирда ич терламага қарши вакциналар ишлаб чиқарилган, аммо улар оммалашиб кетмади. Чунки ривожланган мамлакатлар аҳолиси антибиотиклар билан даволанади. Афтидан шифокорларнинг антибиотикларга ҳаддан ортиқ кўп эътибор қаратиши Salmonella typhi бактериясининг мутациясига сабаб бўлган.
H58 Непал пойтахти Катмандуда ҳам аниқланди.
Изоҳ (0)