Буюк Британиянинг Торки шаҳрида истиқомат қилувчи Трейси Вествуд исмли аёлнинг Мерлин лақабли мушуги хириллаш овозининг баландлиги бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда RG.ru хабар бермоқда.
Трейси Вествуд мушукни бундан 13 йил аввал жониворларни қутқариш марказидан олган, бироқ унинг ҳақиқий рекордчи эканлигини яқинда билган. Хусусан, мобил телефондаги илова-дастур бу мушукнинг хириллаш овози баландлиги 98-100 децибелга тенглигини кўрсатган.
Шунан сўнг Веству Гиннеснинг рекордлар китоби таҳририятига қўнғироқ қилган. У ердан тегишли мутахассислар етиб келиб, мушукнинг хириллаши овози баландлигини ўлчаб кўришган. Тушликдан сўнг Мерлин 67,8 децибел баландликдаги овоз билан хириллаб, янги жаҳон рекордини ўрнатган.
https://youtu.be/eLMDO1fiYns
Мерлингача хириллаш бўйича рекорд 2011 йили Смоки лақабли мушук томонидан ўрнатилган эди (67,68 децибел). Қайд этиш жоиз, оддий уй мушугининг хириллаш овози баландлиги ўртача 25 децибелга етади.
Изоҳ (0)