Қозоғистон ва Эрон президентлари икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний телефон суҳбати давомида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни президент сайловидаги ғалаба ва лавозимга киришгани билан табриклади.
Суҳбат давомида икки мамлакат етакчилари Қозоғистон-Эрон ҳамкорлигининг асосий йўналишларини муҳокама қилишган. Томонлар сиёсий мулоқотнинг юқори даражаси ва халқаро ташкилотлар доирасидаги самарали муносабатларни қайд этиб ўтишган.
Бундан ташқари, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари бўйича ҳам фикр алмашилган.
Изоҳ (0)