Филиппин шимолида қутқарув хизматлари томонидан 1,2 минг киши яқинлашиб келаётган Ноул тўфони таҳдиди сабаб хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Бу ҳақда Kommersant.ru хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг тахминига кўра, тўфон 10 май, якшанба куни Лусон оролининг шимоли-шарқий қисмига ёпирилиши мумкин.
Қайд этишларича, тайфун марказида шамол тезлиги соатига 310 километрга етади. CNN’нинг хабар беришича, ҳозирча мамлакатнинг учта вилоятида тўфон хавфи эълон қилинган.
Изоҳ (0)