АҚШнинг Нью-Йорк штати Бюкенен шаҳри яқинида жойлашган атом электр станциясида шанба куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, энергетика корхонаси устидан тутун устуни пайдо бўлган. Бюкенен ёнғин хавфсизлиги хизматидан маълум қилишларича, ёнғин пешинда юз берган.
Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган, АЭС ходимларини хавфсиз жойга кўчириш зарурати туғилмаган. Қутқарув хизматлари ёнғинни муваффақиятли ўчиришган.
Изоҳ (0)