Лондон шаҳри марказида Дэвид Кэмероннинг Буюк Британия бош вазири этиб қайта сайланишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Echo.msk.ru’нинг хабар беришича, тартибсизликларга айланиб кетган намойишнинг 17 иштирокчиси ҳибсга олинган.
Даунинг-стрингдаги бош вазир қароргоҳидан унча узоқ бўлмаган жойда бўлиб ўтган намойишда бир неча юз киши иштирок этган. «Ҳокимият – халққа» каби шиор ва чақириқлар билан кўчага чиққан ёшлар полициячиларга қарата турли буюмларни, ҳатто, велосипедни улоқтиришган.
Намойишда иштирок этган безорилар Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган аёлларга бағишланган ёдгорликка ҳам ҳужум қилишган. Тартибсизликлар натижасида беш нафар полициячи тан жароҳати олган, намойишчилардан эса ҳеч ким жабрланмаган.
Қайд этишларича, Буюк Британиянинг бошқа шаҳарларида ҳам Лондондаги каби ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)