Германия канцлери Ангела Меркель 10 май, якшанба куни расмий ташриф билан Москвага келади. Echo.msk.ru’нинг хабар беришича, у Россия президенти Владимир Путин билан бирга Номаълум аскар қабрига гул қўяди.
Россия ва Ғарб мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар совуқлашганига қарамай, Германия ҳукумати раҳбари Иккинчи жаҳон урушининг якунига бағишланган тадбирларда иштирок этишни принципиал даражада муҳим деб ҳисоблайди.
Меркелнинг сўзларига кўра, гитлерчилар Германияси томонидан амалга оширилган ишлар учун жавобгарликнинг энг катта қисми айнан немислар елкасига тушади. Айни вақтда, у Ғарбнинг бошқа етакчилари қатори, 9 май куни Москвада бўлган Ғалаба парадида иштирок этишдан бош тортди.
Германия нашрлари ушбу қарор Украинадаги вазият туфайли қабул қилингани ҳақида ёзишди. Қайд этиш жоиз, Меркель Москвага жорий ташрифи давомида Донбассдаги вазиятни Путин билан фаол муҳокама этишни мақсад қилган.
Москвага ташрифидан сўнг Меркель Берлинда Украина президенти Пётр Порошенкони қабул қилиши кутилмоқда. Ушбу учрашувнинг асосий мавзуси ҳам Донбассдаги вазият билан боғлиқ бўлади.
Изоҳ (0)