Испаниянинг мухтор ҳудуди Андалусия пойтахти Севильядаги Сан-Пабло аэропортида А400М ҳарбий юк самолёти қулаши натижасида камида тўрт киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РБК» Андалусия ҳукумати вакилига таяниб.
Унинг аниқлик киритишича, самолёт бортида олти киши бўлган.
Ҳарбий юк самолёти 9 май, шанба куни Сан-Пабло аэропортидан учиб чиққанидан ҳалокатга учради. Самолёт Airbus Military заводида ясалган ва синовлардан ўтаётган бўлган.
Изоҳ (0)