Байкалорти ўлкасидаги Чита шаҳрида 9 май куни Ғалаба паради чоғида «Бук» зенит ракета мажмуаси ёниб кетди, дея хабар бермоқда «Koрреспондент.net».
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ёзишича, юриб кетаётган оғир ҳарбий техника колоннасида «Бук» ЗРМларидан бири тутаб кетган. Ёнғин бартараф этилгач, ҳарбий юк машинаси келиб уни тиркама билан олиб кетган.
Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати штатдан ташқари ҳолат содир бўлмаганини маълум қилди. «Техникалардан бирида двигателга эҳтимол мой тўкилиши натижасида тутаб кетиш кузатилди. Бироқ ҳеч қандай штатдан ташқари вазият ва хавф ҳам бўлгани йўқ», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)