Хитойнинг Хойчжоу шаҳридаги дарё сўнгги пайтларда кўкариб бормоқда, деб ёзади «Nur.kz». Бунга ифлосланган сувда жуда тез ўсиб тарқалиб кетувчи сон-саноқсиз майда ўсимликлар сабаб бўлмоқда.
Дарё ҳар йили гуллаб, маҳаллий ҳукуматни ташвишга солади: уни тозалаш катта харажатларни талаб қилади. Бироқ сўнгги тадқиқотлар яшил гилам фойдали эканлигини кўрсатди. Маълум бўлишича, ўсимликлар ўзига фосфат ва нитратларни сингдириб олади, чивинлар кўпайишига йўл қўймайди ва дарёдаги балиқлар кўпайиши учун қулай шароит юзага келтиради.
Изоҳ (0)