Қозоғистон дунёда биринчи бўлиб миллий мафкурани муайян ҳужжат шаклида қайд этади, дея хабар бермоқда ТАСС мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоевга таяниб.
«Бундай тажриба ҳеч қаерда йўқ, биз ҳаммадан олдинда бормоқдамиз», — дея таъкидлади у Қозоғистон Халқ ассамблеяси XXII сессиясида нутқ сўзлар экан.
Назарбоев томонидан илгари сурилган «Мангелик ел» («Мангу эл») миллий мафкураси асосида фуқаролар тенглиги, меҳнатсеварлик, ҳақгўйлик, илм ва таълимга эҳтиром, дунёвий мамлакат — бағрикенг мамлакат қадриятлари ётади.
Изоҳ (0)