Тажриба ўтказувчилар iPhone 6’ни стратосферага чиқаришди, дея хабар бермоқда Mail.ru. Бироқ тажриба 100% «тоза» бўлмади, чунки iPhone Urban Armor Gear ғилофига ўралган эди.
Қурилма ҳаво шари ёрдамида -62 даража ҳарорат ва соатига 100 км тезликка эга шамол бўлган 30 км баландликка чиқарилди.
Парвоз 3 соатдан ошиқ давом этди. Суратга олиш ишлари иккита GoPro камераларида олиб борилди, маълумотлар эса GPS-трекер орқали олинди. Ташкилотчилар таъкидлашича, iPhone 6 соғ-омон қолган.
Изоҳ (0)