Ўзбекистонда тўлиқ металл корпусли Samsung Galaxy A3 смартфони сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz».
Смартфонга 4,5 дюйм 540×960 пикселли Super AMOLED дисплей, 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 1 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+MicroSD), 1900 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. У Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди.
Қурилма ўлчамлари 130,1×65,5×6,9 мм, оғирлиги 110,3 граммга тенг.
Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида Galaxy A3’ни 1,1 миллион сўмга харид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)