Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ Facebook АҚШда фойдаланувчиларга улар яшайдиган туманда йўқолган болалар ҳақидаги хабарларни кўрсата бошлади. Бу ҳақда Facebook корпоратив блогида айтилади.
Ташаббус Facebook’нинг АҚШда йўқолган ёки зўравонликка учраган болаларни қидириш билан шуғулланувчи National Center for Missing and Exploited Children ташкилоти билан ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.
Дастлаб полиция бола йўқолгани билан боғлиқ ҳодисани текшириб, уни AMBER Alert эълон тизимига киритиш мумкин-мумкин эмаслигини аниқлайди. Сўнг марказ бола йўқолгани тўғрисидаги эълонни чиқаради ва у Facebook тизимига келиб тушади.
AMBER Alert АҚШ ва Канадада болалар йўқолгани тўғрисида эълон бериш тизимидир. У ахборотни турли усуллар: радиостанциялар, телеканаллар, электрон почта, SMS, ахборот таблоси ва бошқалар орқали тарқатишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)