«Mobinfo.uz» нашри Android-қурилмалар учун AutoMath Photo Calculator дастури ҳақида тақриз ёзди. Қайд этилишича, у мобил қурилма камераси ёрдамида математик масалаларни таниб олади ва шу заҳоти ечимини чиқариб беради.
Дастур интернетга уланмасдан туриб қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш, тенгсизлик, квадрат илдизлар, тригонометрик ифодалар, тенгламалар каби 250 дан ортиқ математик функцияларни еча олади.
Бундан ташқари, AutoMath Photo Calculator ечимнинг қадам-бақадам алгоритмини кўрсатиб беради. Дастурда ички редактор бўлиб, унинг ёрдамида нотўғри танилган белгиларни қўлда тўғрилаш мумкин.
Изоҳ (0)